Ким Чен Ин Шимолий Кореяда тузилган давлат ишлари бўйича қўмита раҳбари этиб тайинланди. Пхеньянда 29 июнь, чоршанба куни бўлиб ўтган Олий халқ йиғини (парламент) сессиясида шундай қарор қабул қилинди, дея хабар беради «ТАСС».
Қўмита таркибига бош вазир Пак Бон Дю, Корея халқ армияси сиёсий бошқармаси бошлиғи Хван Бен Со, Меҳнат партияси раиси ўринбосари Сой Рен Хэ ҳам киритилди. Бошқарувнинг янги органи аввалги мудофаа давлат қўмитаси ўрнида ташкил этилди. Мазкур қўмита етакчиси КХДР раҳбари саналарди.
Ҳозирда Ким Чен Ин КХДР маршали мақомида мамлакат қуролли кучларини ҳам бошқаради.
Изоҳ (0)