Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Америкалик диетологлар сариёғнинг зарари ҳақидаги кенг тарқалган фикрларни инкор этди. Бу ҳақда EurekAlert! хабар бермоқда

Фото: «В курсе»

Фото: «В курсе»

Тадқиқотчиларга кўра, сариёғ истеъмол қилиш умумий ўлим ҳолатлари ортиши, юрак-қонтомир касалликлари юзага келиши билан боғлиқ эмас, шунингдек, иккинчи турдаги қанд касаллиги ривожланиши эҳтимолини камайтиришга ёрдам беради. Бу хулоса агар инсон кунига 14 грамм (тахминан бир ош қошиқ) сариёғ истеъмол қилганида тўғри келади. 

Олимларнинг таъкидлашича, жамиятда сариёғга нисбатан салбий муносабат шаклланиши ушбу маҳсулот оддий углеводларга бой озуқалар (жумладан, нон ва нон маҳсулотлари) билан бирга истеъмол қилиниши билан боғлиқ. Шу билан бирга, диетологлар ўсимлик мойлари (зайтун, зиғир, рапс, соя) барибир ҳайвон ёғларига нисбатан афзалроқ эканлигини билдирди. 

Изоҳ
Асосий янгиликлар