АҚШ ва Афғонистон ҳарбий-ҳаво кучларининг мамлакат шарқида жойлашган Нуристон вилоятидаги авиазарбалари оқибатида «Толибон» ҳаракатининг 70 дан ортиқ жангариси йўқ қилинди. Бу ҳақда Афғонистон мудофаа вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
Вазирликка кўра, авиазарбалар жангарилар Камдиш туманидаги қўриқлаш постларига ҳужум қилганидан сўнг амалга оширилди. Мазкур ҳужум қайтарилди.
Махсус операция давомида жами 73 жангари ўлдирилди, яна камида 26 нафарига жароҳат етказилди.
Изоҳ (0)