Сомали пойтахти Могадишода «Аш-Шабоб» террорчи гуруҳи меҳмонхонага ҳужум уюштирди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Аввалига меҳмонхона яқинида автомобиль портлатиб юборилди, шундан сўнг бино ичига қуролланган жангарилар кириб, одамларни гаровга олди. Ҳужум оқибатида камида 15 киши, асосан тасодифий ўткинчилар ва меҳмонхона қўриқчилари ҳалок бўлди. Яна 25 киши турли даражада жароҳат олди.
Ҳуқуқ-тартибот ходимлари меҳмонхонага кириб, камида икки жангарини ўлдиришга муваффақ бўлди. Терорчиларнинг умумий сони ҳозирча маълум эмас. Гуруҳ вакили Reuters агентлигига ҳужумни бу меҳмонхонада Сомали ҳукумати аъзолари тез-тез бўлиб туриши билан тушунтирди. Бироқ гувоҳлар жангарилар муассасада яшаётганларга қарата тартибсиз ўқ узганини таъкидламоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Сомали пойтахти марказида портлаш ва ўқ овозлари эшитилаётгани маълум қилинганди.
Изоҳ (0)