Ирландия Республикаси ва Шимолий Ирландия етакчилари Энда Кенни ва Арлин Фостер 25 июнь, шанба куни Буюк Британиянинг Европа иттифоқи таркибидан чиқиши бўйича овоз бериш натижалари аниқ бўлгач, Ирландиялар бирлашуви бўйича даъватларни рад этди, деб ёзади «Ведомости» Ирландия ОАВларига таяниб.
«Энг қисқа муддатларда ечиш керак бўлган анча жиддийроқ муаммолар мавжуд», — деди Кенни. Шимолий Ирландия бош вазири Фостер ҳам бундай референдум ўтказиш ғоясини инкор этди.
Аввалроқ Шимолий Ирландиянинг «Шинн фейн» миллатчилик партияси раиси ўринбосари Мартин Макгиннес «Ирландияда чегара билан ажратилган икки томон»ни бирлаштиришни овозга қўйиш таклифи билан чиққан эди.
Изоҳ (0)