Франция президенти Франсуа Олланд «Миллий фронт» етакчиси Ле Пеннинг мамлакат Британия изидан бориб, Евроиттифоқ таркибидан чиқиши ҳақида референдум ўтказиш таклифини рад этди, деб ёзади «РБК».
25 июнь, шанба куни президент Елисей саройида Франция сиёсий партиялари етакчиларини, шу жумладан, «Республикачилар» партияси раҳбари Николя Саркози, «Франция демократияси учун иттифоқ» етакчиси Франсуа Байру ва «Сўллар партияси» раиси Жан-Люк Меланшонни қабул қилди.
Учрашув чоғида Ле Пен Францияда референдум ўтказиш таклифи билан чиқди, бунга у рад жавоби олди. «Афсуски, президент ‘йўқ’ деб жавоб берди. Биз буни аблаҳона хатти-ҳаракат деб ҳисоблаймиз, француз халқини араванинг бешинчи ғилдираги деб қабул қилиш керак эмас, фикримизча», — деди «Миллий фронт» етакчиси давлат раҳбари билан учрашувдан сўнг.
23 июнь куни Буюк Британияда референдум ўтказилди, унда мамлакатнинг Евроиттифоқ таркибидаги тақдири ҳақидаги савол қўйилди. Иштирокчиларнинг кўпчилиги иттифоқдан чиқишни ёқлаб овоз берди.
Изоҳ (0)