Reuters Лондонда жойлашган Инсон ҳуқуқларига риоя қилиниши бўйича Сурия мониторинг марказига таяниб хабар қилишича, Дейр-аз-Зор шаҳри яқинидаги Ал-Курия қишлоғига уюштирилган авиаҳужум натижасида 47 киши ҳалок бўлди, улардан 31 нафари оддий фуқаролардир, деб ёзади «РБК».
Агентлик таъкидлашича, ҳужумни «Сурия ёки Россия ҳарбий самолётлари» содир этган.
Сурия ҳукумати ушбу маълумот юзасидан изоҳ берганича йўқ.
Россия мудофаа вазирлиги Россия ҳаво-космик кучлари самолётлари Суриянинг тинч аҳолисига зарба бермаслигини кўп бора таъкидлаган.
Изоҳ (0)