Россия футбол иттифоқи мамлакат терма жамоасига янги бош мураббий излашни бошлади. Бу ҳақда, «ТАСС» агентлигига таяниб, TJournal хабар бермоқда.
«Янги бош мураббий излашни бугундан бошлаймиз. Терма жамоа амалдаги бош мураббийга эга бўлганида бундай масалалар ҳеч ким билан муҳокама қилинмайди. Ҳамма истаган нарсасини ёзиши мумкин, спорт олами кичик. Агар музокаралар олиб борганимизда, бу ҳақда маълум бўларди. Слуцкий ўз хатосини қайтармаслик учун тажрибаси билан бўлишишга тайёр», — деди Россия Спорт вазири Виталий Мутко.
Аввалроқ Леонид Слуцкий Россия термаси Евро–2016 турнирида муваффақиятсиз иштирок этса, жамоани тарк этишини бир неча бор таъкидлаганди. Россия Европа чемпионати гуруҳ босқичида атиги бир очко тўплаб, кейинги босқичга чиқа олмади.Эслатиб ўтамиз, Виталий Мутко Слуцкийнинг Россия термасидаги келажаги шу кунларда ҳал бўлишини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)