Буюк Британия бош вазири, референдум натижалари туфайли истеъфога чиқишини маълум қилган Дэвид Кэмерон қиролича Елизавета II нинг қабулига кирди. Бу ҳақда, Sky News телеканалига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Телеканалнинг ўз манбаларига асосланиб билдиришича, учрашув Букингем саройида бўлиб ўтган.
Илгарироқ Кэмерон истеъфо қарорини кенг оммага эълон қилишдан олдин қироличани бундан огоҳлантирганини айтиб ўтганди.
Изоҳ (0)