Венециянинг (Италия) Адриатика денгизи соҳилидаги Езоло курортига келган сайёҳлар қуёш ванналари олишларига ёмғир халақит бергудек бўлса, бунинг учун товон олади. Бу ҳақда La Nuova Venezia хабар бермоқда.
«Офтобда тобланинг ёки пулингиз қайтарилади» таклифи 24 июнь, жума кунидан бошлаб кучга кирди. Курорт пляжларида тўшамалар ижараси нархи кунига 13 дан 18 еврогача бўлиши кўзда тутилган. Қирғоқда жой банд қилган куни соат 11 дан 17 бўлган муддатда уч миллиметрдан ошиқ ёғин тушса, сайёҳ мазкур хизматга сарфлаган пулини қайтариб олиши мумкин.
Езоло туризм департаменти ноқулай об-ҳаво минтақанинг дам олиш мавсуми борасидаги режаларини бузаётгани сабабли сайёҳлар сонини кўпайтириш учун шундай қарор қабул қилди.
Изоҳ (0)