Буюк Британия ташқи ишлар вазири Филип Хаммонд мамлакатининг Евроиттифоқдан чиқиш ҳақидаги қарори Европа хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатиши ва европаликларнинг турли хатарлар, жумладан, Россия томонидан таҳдидга қарши туришга бўлган қатъиятини сусайтиришидан хавотир билдирди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
«Бугун тонгдаёқ у камроқ босимни ҳис этиб, ўзини тетикроқ ҳис этаётган бўлса ажаб эмас», — дея тахмин қилган Хаммонд Россия президенти Владимир Путинни назарда тутиб.
АҚШнинг Россиядаги собиқ элчиси Майкл Макфол Путинни «Буюк Британиядаги референдум ғолиби» деб атади. «Brexit бўйича овоз беришдан ҳайратдаман! Мағлуб бўлганлар: кучли, ягона, демократик Европанинг фойдалилигига ишонадиган Евроиттифоқ, Буюк Британия, АҚШ. Ғолиблар: Путин», — дея ёзган Макфол Twitter’даги саҳифасида.
Изоҳ (0)