Тошкентда 23—24 июнь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га аъзо мамлакатларнинг Давлат раҳбарлари кенгаши ўн олтинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Саммит якунига кўра, бир қатор давлатлар ШҲТнинг мулоқот бўйича ҳамкори мақомини олди.
«Давлат раҳбарлари Озарбайжон, Арманистон, Камбоджа ва Непал билан ШҲТнинг мулоқот бўйича ҳамкори мақомини тақдим этиш тўғрисидаги меморандумлар имзоланганини олқишлади», — дейилади ТИВ ахборотида.
Аввалроқ ШҲТнинг Тошкент саммитида Ҳиндистон ва Покистоннинг ШҲТга тўлақонли аъзо давлат мақомини олиши учун мажбуриятлари тўғрисидаги меморандум имзолангани ҳақида хабар берилган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)