Украина президенти Пётр Порошенко 28—29 июнь кунларига режалаштирилган Евроиттифоқ саммитига таклиф этилишига ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда Брюсселда чоп этиладиган Politico нашри маълум қилди.
Порошенко 27 июнда Брюсселда Еврокомиссия раиси Жан-Клод Юнкер ва Еврокенгаш раҳбари Дональд Туск билан учрашиши керак, бироқ унинг саммитда иштирок этиши кўзда тутилмаган.
Газета манбасининг билдиришича, олдинги саммит ташкилотчилари Украина президентини Европа Иттифоқи аъзолари учрашувига қўймаслик учун унинг иштирокидаги барча музокаралар якунланганидан кейиноқ Порошенко бейжи амал қилишини тўхтатиб қўйишга мажбур бўлган.
Изоҳ (0)