Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Арканзас (АҚШ) олий суди штат расмийларига ўн йиллик танаффусдан сўнг ўлим ҳукми ижро этилишини тиклашга рухсат берди. Ҳозирда штат қамоқхоналарида саккиз нафар маҳбус қатл этилишини кутмоқда, дея хабар беради «ТАСС».

Фото: «Панорама»

Фото: «Панорама»

Associated Press манбаларига кўра, суд маҳбусларнинг 2005 йилда жорий этилган ўлим ҳукмига мораторийни узайтириш сўралган жамоавий талабини рад этган. Арканзасда ўлим инъекцияси учун қўлланадиган заҳарловчи моддаларни тайёрловчи ва сотувчини ошкор қилиш ман этилган. Маҳбуслар ўз талабларини ушбу қоида қонунга зид эканлиги билан асослаган ва уларни бундай маълумотни билишдан маҳрум этиш қатлни янада шафқатсиз кўриниш олишини таъкидлаган.

Суд бу далилларни «етарлича асосланмаган» деб топди ва даъвони рад этди. Энди штат губернатори Аса Хатчинсон жиноятчилар қатл этилиши тикланишига кўрсатма бериши мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маданият
«Худодан қўрқмаган одамдан қўрқдим». Ўзбекистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов оилавий низолар туфайли ижара уйда яшамоқда (видео)
Маҳаллий
«Одамлар ўлимида ўзимни айбдор ҳисобламайман» — Нукусдаги тартибсизликлар етакчиси Даулетмурат Тажимуратов
Маҳаллий
Самарқандда ўқувчининг онаси «замдиректор»ни калтаклади