Тошкентда бўлиб ўтаётган ШҲТ саммитида иштирок этаётган Хитой раиси Си Цзиньпин 23 июнь, пайшанба куни Цзянсу провинциясига ёпирилган довулдан азият чекканларга ёрдам бериш ва махсус ишчи гуруҳ жўнатиш юзасидан мамлакат Давлат кенгашига кўрсатма берди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ярим аср мобайнидаги энг кучли довул Цзянсу провинциясидаги бир неча туманга куннинг иккинчи ярмида кучли жала ва дўл билан ёпирилди. Гувоҳларга кўра, шамол машиналарни ағдариб ташлаган, дарахтларни қулатган ва уйлар томини учириб кетган.
Табиий офат оқибатида 78 киши ҳалок бўлди ва салкам 500 киши яраланди. Улардан 200 нафарга яқини оғир ҳолатда эканлиги билдирилмоқда.
Изоҳ (0)