BBC телерадиокорпорацияси прогнозига кўра, Бирлашган Қироллик Евроиттифоқдан чиқади, деб ёзади «Коммерсантъ».
Сайлов округларининг ярмидан кўпидаги (382 тадан 200 таси) овозлар ҳисоблаб чиқилгач, Буюк Британиянинг Евроиттифоқни тарк этиши тарафдорлари 51,7 фоиз овоз билан етакчилик қилмоқда. Шундай янгиликлар фонида фунт стерлинг курси 1,36 долларгача тушиб кетди ва пасайишда давом этмоқда.
Британияликлар 23 июнь, пайшанба куни ўз мамлакати тақдирини ҳал қилди: улар референдумда Бирлашган Қироллик Евроиттифоқдан чиқиш-чиқмаслиги юзасидан овоз берди. Якуний натижалар яқин орада эълон қилинади. Овоз беришда рекорд сондаги сайловчилар — қарийб 46,5 миллион киши қатнашди.
Изоҳ (0)