Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Анқарада айни пайтда Россия ҳукуматидан уриб туширилган Су-24 самолёти учун узр сўраш масаласи муҳокама этилмаяпти. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон вакили Иброҳим Қалин маълум қилди, деб ёзади «РБК».

Фото: «Ca-news.org»

Фото: «Ca-news.org»

Қалиннинг сўзларига кўра, мамлакат ҳукумати ҳодисадан қайғуда эканлигини айтиб бўлган. «Узр сўраш ва компенсация ҳақида гап бормаяпти», — дея таъкидлади Эрдўғоннинг вакили. У, шунингдек, Россия самолёти, Анқара фикрича, Туркия ҳаво ҳудудига бостириб кирганига эътибор қаратди.

Қалин таъкидлашича, муносабатлар нормаллашуви ҳақида гапиришга «ҳозирча эрта», аммо унинг қайта тикланишига умид бор. Эрдўғоннинг вакили, шунингдек, Туркия президенти Россия куни муносабати билан Владимир Путинга йўллаган мактуб ҳақида айтиб ўтди. Унинг аниқлик киритишича, Туркия президенти буни давлатлараро анъанага мувофиқ қилган.

2015 йилнинг 24 ноябрида Туркиянинг F-16 қирувчиси Россиянинг Су-24М бомбардимончи самолётини уриб туширганидан буён икки давлат ўртасидаги муносабатлар ёмонлашган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ҳуқуқ фаоли Нукус воқеаларида гумонланаётганлар қийноққа солинмаганини айтмоқда
Дунё
«Дарё» кундалигида 30 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди