Австралия компаниясининг 5 нафар ходими Нигерия жануби-шарқида уларнинг автомобилига ҳужумдан сўнг ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Маҳаллий полиция маълумотларига кўра, ҳодиса 22 июнь, чоршанба куни эрталаб Кросс-Ривер штати пойтахти Калабара яқинидаги Акпабуйо туманида содир бўлган.
«Беш киши — икки австралиялик, икки нигериялик ва жанубий африкалик ўғирлаб кетилган. Автомобиль ҳайдовчиси отиб ўлдирилган. Ҳозиргача уларнинг озод этилиши учун гаров пули ҳақида ҳеч қандай талаб қўйилмади. Расмийлар тутқунларни қутқариш учун қўлларидан келган барча ишларни амалга оширмоқда», — дея маълум қилган полиция вакили Жимох Ози-Обех.
Изоҳ (0)