АҚШ Конгресси сенати республикачи Жон Маккейннинг Федерал қидирув бюросига фойдаланувчилар ташриф буюрган сайтлар рўйхатини тегишли суд рухсатисиз қўлга киритиш имкониятини тақдим этиш ҳақидаги тузатишини қабул қилмади, деб ёзади «ТАСС».
Ушбу ташаббусга қарши 58 сенатор овоз берди, 38 нафари эса уни ёқлаб чиқди. Тузатиш маъқулланиши учун иккита овоз етмади.
Маккейн таклифига кўра, суд ордери ўрнини ФҚБнинг терроризм ва жосуслик билан боғлиқ текширувлар бўлимининг раҳбари ёзган оддий хат босиши керак эди.
Провайдерлар ва ҳуқуқ ҳимоячилари ушбу ташаббусга қарши чиқиб, шу тариқа, ФҚБ америкаликларнинг шахсий ҳаёти дахлсизлигига тажовуз қилишини айтди.
Изоҳ (0)