21 июнь, сешанба куни Ҳиндистоннинг тўрт штатида камида 90 киши чақмоқ зарбидан ҳалок бўлди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Олдинроқ шу куни биргина Бихар штатида 45 киши табиий офат қурбони бўлгани билдирилганди.
21 июнда мамлакатнинг катта қисмига муссон ёмғирлари ёпирилди, ҳалок бўлганларнинг аксарияти қишлоқ хўжалиги ишлари билан банд бўлган. Муссон ёмғирлари чоғида чақмоқлар рўй бериши ноёб ҳодиса эмас, бироқ расмийлар бу йил унинг оқибатида жабрланганлар сони одатдагидан кўп эканлигини таъкидламоқда.
Маълумот учун, 2014 йили мамлакатда чақмоқ зарбидан 2582 киши ҳалок бўлган. Ҳиндистонда чақмоқлар энг кўп ўлим ҳолатларига олиб келадиган табиий офат ҳисобланади.
Изоҳ (0)