Россия Давлат думаси давлат хизматчиларига ишга ёлловчиларга интернетга шахсий маълумотлари жойланиши ҳақида ҳисоб бериш мажбуриятини юкладиган қонунни иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилди, деб ёзади «РБК».
Ҳужжат давлат хизматчилари ва бундай лавозимга даъвогарлар иш берувчига ўзлари уларнинг шахсини аниқлаштириш имконини берувчи маълумотларни жойлаган интернет сайтлари ва саҳифалари манзиллари ҳақида хабардор қилишга мажбур бўлишини назарда тутади. Жумладан, улар ижтимоий тармоқлар, интернет-чатлар ёки форумлардаги маълумотларни тақдим этиши шарт.
Қонун муаллифлари фикрича, бундай ахборотнинг қўлга киритилиши иш берувчига ишга қабул қилиш ҳақида якуний қарор чиқариш имконини беради, коррупция хавфини минималлаштиради ва профессионал ахлоқ қоидаларига риоя қилинишини таъминлайди.
Изоҳ (0)