БМТ гуманитар агентликлари йил бошидан бери Суриянинг бориш қийин бўлган ва қамалдаги ҳудудларида истиқомат қилаётган салкам 850 минг фуқаросига ёрдам кўрсатди. Бу ҳақда халқаро ташкилот бош котибининг расмий вакили ўринбосари Фархан Ҳақ маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«2016 йил бошидан бери бориш қийин бўлган ҳудудлардаги салкам 850 минг киши, жумладан, қамал остидаги манзилларда яшовчи 330 минг киши БМТ агентликлари операциялари туфайли турли даражада кўмак олди», — дея таъкидлаган расмий вакил ўринбосари.
Унинг билдиришича, январь ойидан бери турли шаҳар ва аҳоли пунктларига гуманитар ёрдам ортилган 80 дан ортиқ автоколонна жўнатилган. Таққослаш учун, ўтган йилнинг шу даврида 34 та колонна юборилганди.
Изоҳ (0)