21 июнь, сешанба куни тахминан 8:45 да Тошкентнинг Grand Mir меҳмонхонаси қаршисидаги айлана йўлда йўналишли такси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб ёзади «Газета.uz».
«Ойбек» метро бекати томонидан келаётган «Газель» микроавтобусига айлана йўлдан келаётган Spark тўқнашиб кетди. Енгил автомобиль ҳайдовчиси йўл очиқлигини текширмаганлиги ёки тез ўтиб кетишига ишонганлиги тахмин қилинмоқда.
Гувоҳлардан бири нашрга маълум қилишича, «Газель» ҳайдовчиси авария олдини олишга ва машинани ўнгга буришга уринган, бироқ тўқнашув барибир юз берган, натижада микроавтобус, Spark’нинг ён томондан берган зарбасидан сўнг, ағдарилиб кетган.
«Кўплаб ҳайдовчилар тўхтаб, ‘Газел’ни кўтармоқчи бўлди, бироқ бу қўлларидан келмади. Сўнг улар йўловчиларни чиқариш учун ойналарни синдира бошлади», — деди гувоҳ.
Бир кишидан ташқари, барча йўловчилар ойналар орқали ташқарига чиқиб олди. Унга «тез ёрдам» машинаси етиб келгунича тегмасликка қарор қилишди.
Spark ҳайдовчиси, эҳтимол, шок туфайли машина ичида қолган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)