Жанубий Корея ҳукуматидаги аноним манбалар Шимолий Корея 21 июнь, сешанба куни Япон денгизи қирғоқлари яқинида «Мусудан» синфидаги баллистик ракетани ўрнатганини тасдиқлади, деб ёзади «РИА Новости».
Жанубий Кореянинг «Рёнхап» агентлиги манбаларига кўра, «ракетани ўрнатиш белгилари сезилган, аммо у зудлик билан учирилиши белгилари ҳозирча йўқ».
Пхеньян парвоз масофаси 2500—4000 километрга тенг ракетани учиришга тайёрланаётгани тахмин этилмоқда.
Аввалроқ Япония ўз-ўзини мудофаа қилиш кучлари зарур бўлган тақдирда КХДР баллистик ракетасини тутиб қолиш ҳақида буйруқ олган, бу «ракета учиришга тайёргарлик белгилари мавжудлиги» юзасидан буюрилган эди.
Изоҳ (0)