Бельгия бош вазири Шарль Мишель Брюссель марказидаги City 2 савдо марказида портлаш хавфи мавжудлиги ҳақидаги маълумотдан кейин фавқулодда йиғилиш ўтказмоқчи, деб ёзади «РИА Новости».
Брюсселдаги City 2 савдо марказидаги портлаш хавфи ҳақида 21 июнь, сешанба куни эрталаб хабар келиб тушди. Дўкон ҳудуди қуршаб олинди, воқеа жойига шошилинч хизматлар ва портловчи қурилмаларни йўқотиш бўйича хизмат ходимлари етиб келди.
RTL телеканали хабарига кўра, ҳодиса юзасидан бир киши қўлга олинди.
Изоҳ (0)