АҚШ президенти Барак Обама 16 июнь, пайшанба куни Орландо шаҳрига (Флорида штати) ташриф буюрди. У ерда Pulse клубидаги терактда омон қолганлар, шунингдек, қурбонларнинг қариндошлари билан учрашди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Давлат раҳбари, шунингдек, тунги клубда оммавий қирғин уюштирган террорчига қарши операцияда иштирок этган полиция ходимлари билан ҳам учрашди.
Оқ уй матбуот котибининг ўринбосари Эрик Шульцнинг журналистларга маълум қилишича, президент қурбон бўлганларнинг оилаларига шахсан ҳамдардлик билдиришни ва фожиа юз берган Флорида аҳолисига америкаликлар бир тану бир жон эканлигини кўрсатишни истаган.
Ташриф давомида Обамага АҚШ вице-президенти Жозеф Байден, Флорида штати сенатор ва конгрессменлари ҳамроҳлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, Орландодаги Pulse тунги клубига ҳужум натижасида 49 киши ўлдирилди, 53 киши яраланди. Ҳужумни уюштирган шахс полиция томонидан отиб ташланди.
Изоҳ (0)