Канаданинг Альберта провинцияси Калгари шаҳридаги тиббий марказда номаълум эркак одамларга ҳужум қилди, натижада бир киши ҳалок бўлди ва яна бир неча киши яраланди, деб ёзади «ТАСС» CBC телеканалига таяниб.
Полиция маълумотларига кўра, эркак шаҳар шимоли-ғарбида жойлашган клиникага кириб, пичоқ билан бир неча кишига ҳамла қилган. Марказнинг бир қисми қуршаб олинган.
Телеканал маълум қилишича, полициячилар ҳужумкорни ҳибсга олган.
Полиция текширув олиб бормоқда. Эркакнинг ушбу хатти-ҳаракатдан кўзлаган мақсади аниқлаштирилмоқда. Бу бўйича асосий версия — маиший жанжал.
Изоҳ (0)