Туркия артиллерияси ва халқаро коалиция авиацияси ИШИДнинг Суриядаги марраларига зарбалар бериши натижасида 10 нафар жангари йўқ қилинди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Reuters маълумотларига кўра, ИШИДнинг жами 17 марраси нишонга олинган. Зарбалар Туркия ҳудудида ҳужумлар амалга оширишни режалаштирган жангариларга қаратилгани билдирилмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)