АҚШ Флорида штати Орландо шаҳридаги теракт қайсидир хорижий экстремистик гуруҳ томонидан ташкиллаштирилгани ҳақида маълумотга эга эмас. Бу ҳақда президент Барак Обама АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг терроризмни молиялаштиришга қарши курашга бағишланган мажлисидан сўнг маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Бизда Орландодаги ҳужум чет элдаги қандайдир террорчилик гуруҳи буйруғига кўра амалга оширилгани ҳақида маълумот йўқ», — деди Америка маъмурияти раҳбари.
Бироқ, унинг таъкидлашича, ҳужум қилган шахс — келиб чиқиши афғонистонлик бўлган 29 ёшли америкалик Умар Матин «экстремистик тарғибот таъсири остида бўлган» ва ИШИД гуруҳи террорчиларининг радикал қарашларига қўшилган.
Орландодаги «Флорида палс» тунги клубига ҳужум натижасида 49 киши ўлдирилди, 53 киши яраланди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)