ИШИД етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодий АҚШ бошчилигидаги коалициянинг авиазарбаси давомида ўлдирилди. Бу ҳақда террорчилар билан боғлиқ агентликка таяниб, Mirror маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
«Абу Бакр ал-Бағдодий коалициянинг Раккага берган авиазарбаси туфайли Рамазоннинг бешинчи куни ўлдирилди», — дейилади мазкур агентлик хабарида.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Абу Бакр ал-Бағдодий ва гуруҳнинг бошқа раҳбарлари Ироқ ҳамда Сурия чегарасидаги қўмондонлик пунктига берилган авиазарба натижасида яралангани маълум қилинганди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)