Сингапур миллий университети қаторасига учинчи йил Осиёнинг энг яхши олий ўқув юрти деб топилди. Буюк Британиянинг Quacquarelli Symonds компанияси томонидан тузилган минтақавий ўқув юртлари рейтинги натижалари шундан далолат бермоқда, дея хабар беради «ТАСС».
Иккинчи ўринни ўтган йилдаги каби Гонконг университети эгаллади. Ундан кейин Сингапурнинг яна бир ўқув юрти — Наньян технологик университети жойлашган. Тўртинчи ўринда Гонконг фан ва технологиялар университети, бешинчи ўринда эса Пекин Циньхуа университети қайд этилган.
Тадқиқот давомида Осиёдаги 350 та олий ўқув юрти академик мавқе, иш берувчилар фикри, талабалар сонининг ўқитувчилар сонига нисбати, хорижлик ўқитувчи ва талабалар, шунингдек, илмий унвонга эга ходимлар сони, илмий нашрларда чоп этилиш фаоллиги, интернет-ресурслар самараси каби 10 та омил бўйича ўрганилди.
Изоҳ (0)