Россиянинг Бийск шаҳрида 12 июнь, якшанба куни тўрт ёшли бола бешинчи қаватдан тушиб кетиб, тирик қолди. Бу ҳақда Тергов қўмитасининг Олтой ўлкаси бўйича бошқармаси маълум қилди, деб хабар беради «РИА Новости».
«Бийск шаҳридаги турар-жойлардан биридаги квартиранинг бешинчи қаватидан тўрт ёшли ўғил бола қулаб тушди. Қулаш оқибатида болада шикастланишлар қайд этилди ва у тиббий муассасага етказилди. Ҳозирда унинг ҳаёти ва соғлигига ҳеч нарса хавф туғдирмаяпти», — дейилади бошқарма хабарида.
Маълумотларга кўра, боланинг онаси уни бироз муддат деразаси очиқ хонада қолдирган ва бошқа хонага чиққан.
Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан текширув олиб борилмоқда, унинг натижалари бўйича тегишли қарор қабул қилинади.
Изоҳ (0)