Президент Владимир Путин Россия қуролли кучларида тўсатдан текширув бошлаш юзасидан кўрсатма берди. Уларда армия қурол-аслаҳалари ҳолати ва «ҳарбий бошқарувнинг айрим идоралари» тайёргарлигига баҳо берилади. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Сергей Шойгу маълум қилди, деб хабар беради «Газета.ru».
Вазирга кўра, текширувлар чоғида қуролли кучларнинг сафарбарлик имконияти, захира тузилмалари, сақланишдаги қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника ҳолатига эътибор қаратилади. Хорижий давлатлар ҳарбий атташелари Россия қуролли кучларида бошланган текширув ҳақида огоҳлантирилади.
Текширув 22 июнгача давом этиши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)