Германияда енгил самолёт шошилинч тарзда тўғри автомобиль йўлига қўнди, дея хабар бермоқда «ТАСС». Жабрланганлар йўқ.
Ҳодиса Херцеброк-Клархольц коммунаси яқинидаги трассада содир бўлди. Самолёт Айлертхен қишлоғидан Қуйи Саксониядаги Нордхорн шаҳрига учаётган эди.
Дастлабки маълумотларга кўра, 66 ёшли учувчи двигателдаги носозлик туфайли самолётни қўндиришга қарор қилган. Қўниш чоғида у йўл четида турган юк машинасига қаноти билан сал тегиб кетган. Ҳодисани текшириш ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)