Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳрида 35 ёшли эркак ҳайвонот боғида шерлар майдончасига ошиб ўтди. Ҳодиса май ойи охирида содир бўлган, бироқ тармоқда орадан икки ҳафта ўтгачгина оммалашиб кетди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Ҳайвонот боғи ходимлари эркак тўсиқ ҳатлаб сакраганини пайқамай қолди. Шундан сўнг у сув ҳавзасидан сузиб ўтди ва шерларга яқинлашди, бироқ йиртқичлар унга ташланмади.
Эркак маст бўлгани билдирилмоқда. У хатти-ҳаракатини «шерлар панжасини қисиб қўймоқчи» бўлгани билан изоҳлади.
https://youtu.be/nXR-5IUTUMs
Изоҳ (0)