Хитой жанубидаги Гуандун провинцияси партия қўмитаси котибияти раҳбарининг ўринбосари Лю Сяохуа жонига қасд қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Мансабдор жонига қасд қилишига нима сабаб бўлгани номаълум, бироқ марҳумнинг қариндошлари кейинги пайтда унда соғлиғида муаммолар бўлгани, бу руҳиятига ҳам таъсир кўрсатганини билдирган.
Лю Сяохуа Гуандун провинциясида 1980-йиллардан бери турли лавозимларда ишлаб келган. 2007—2010 йилларда Хэюань шаҳри мэри бўлган, 2011—2016 йилларда Чжаньцзян шаҳри халқ вакиллари йиғинини бошқарган. Охирги лавозимига тайинланганига ҳали тўрт ой ҳам бўлмаганди.
Изоҳ (0)