Эстониядаги Тапа ҳарбий шаҳарчасида 13 июнь, душанба куни тантанали саф тортиш билан НАТОнинг Saber Strike машғулотлари бошланди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Saber Strike’да НАТО га аъзо ёки шерик 13 мамлакатдан келган 10 минг нафар ҳарбий хизматчи қатнашмоқда. Қўшинлар Болтиқбўйи мамлакатлари бўйлаб уч қисмга бўлинган. Эстонияда Тападаги полигон, ҳарбий шаҳарча ва Эмари авиабазаси машғулотлар маркази бўлади, уларда 2000 нафар ҳарбий иштирок этади.
Машғулотлар учун Болтиқбўйи давлатларига Германиядан АҚШ 2-кавалерия полки зирҳли бўлинмаларининг 400 га яқин техникаси, жумладан, Stryker зирҳли машиналари, ҳарбий йўлтанламаслар ва оғир автомашиналари келтирилди.
Saber Strike 21 июнь куни Тапада якунланади.
Изоҳ (0)