Тунис миллий гвардиясининг террорчиликка қарши кураш бўйича бўлинмаси Касерин туманида олти нафар хавфли террорчини қўлга олди, дея хабар бермоқда «ТАСС» республика ички ишлар вазирлигига таяниб.
«Қўлга олинганлар Сиди-Бузид ва Касерин ҳудудларидаги тоғли жойларга яширинган жангариларни моддий-техник таъминот, молиявий кўмак ва транспорт воситалари билан таъминлаб турган, бунда улар автомобиль ва мотоцикллардан фойдаланган. Операция чоғида террорчилардан ҳарбий патруллар ҳаракатланиши ҳақидаги маълумотлардан иборат ҳужжатлар олиб қўйилди», — дейилади ИИВ хабарида.
Айни пайтда республиканинг кўплаб ҳудудларида аксилтеррорчилик операциялари ўтказилмоқда. Бутун мамлакат ҳудудида фавқулодда ҳолат режими амал қилмоқда.
Изоҳ (0)