Facebook Орландо шаҳридаги тунги клубга қуролли ҳужум чоғида АҚШ ҳудудида илк бор «Хавфсизликни текшириш» (Safety Check) хизматини фаоллаштирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Хизмат ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига табиий офат, ҳалокат ёки теракт рўй берган тақдирда соғ-омон эканликларини билдиришга имкон яратади. Facebook Парижда 2015 йил кузида рўй берган терактлардан сўнг «Хавфсизликни текшириш» хизматини кеч фаоллаштиргани учун қаттиқ танқид остига олинганди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Барак Обама 50 киши қурбон бўлиши, 53 киши жароҳатланишига олиб келган Orlandoдаги Pulse тунги клубига ҳужумни «теракт» деб баҳолади.
Изоҳ (0)