БМТ бош котиби Пан Ги Мун 13 июнь, душанба куни қуёш батареяларидаги Solar Impulse 2 самолётида дунё бўйлаб саёҳат қилаётган швейцариялик аэронавтлар Андре Боршберг ва Андре Пикар билан учрашади. Учрашув Нью-Йоркдаги Жон Кеннеди номидаги аэропортда бўлиб ўтиши мўлжалланган, деб хабар беради «ТАСС».
Апрель ойида, Гавайи штатидан Калифорнияга парвоз чоғида Пан Ги Мун учувчилардан бири — Пикар билан видеомулоқотда бўлган ва аэронавтларни «тарих яратаётган шахслар» деб атаганди. Ўз навбатида, Пикар ўтган йил охирида БМТ шафеълигида 175 давлат вакиллари томонидан иқлим бўйича келишувга эришилганига юқори баҳо берганди.
Эслатиб ўтамиз, Пенсильвания штатидан учган Solar Impulse 2 самолёти 11 июнь, шанба куни Нью-Йоркдаги Жон Кеннеди номли аэропортга қўнди.
Изоҳ (0)