Нью-Йоркда Apple ходимлари формасига ўхшаш ҳаворанг кўйлак кийиб олган эркак дўкондан қарийб 20 та смартфонни ўғирлаб кетди, деб ёзади «Интерфакс».
Номаълум шахс таъмирлаш учун мўлжалланган техникалар бўлган ёрдамчи хонага бемалол кириб, қути ичидан бир нечта смартфон олди. У уларни ўз шеригига берди, айнан у 19 та iPhone’ни дўкондан чиқариб кетди.
Таъкидланишича, смартфонларни ўғирлашнинг бундай усули иккинчи марта қўлланилмоқда.
Таъмир учун мўлжалланган хонадаги қурилмалардан электрон ёрлиқлар олиб қўйилади, шу туфайли ўғрилар ҳеч қандай тўсиқсиз дўкондан чиқа олган.
Изоҳ (0)