Охирги суткаларда Париж чиқинди йиғиштирувчилари 2 минг тоннага яқин чиқиндини олиб чиқди, бироқ 2,8 минг тонна чиқинди ҳамон шаҳар кўчаларида қолмоқда. Бу ҳақда 11 июнь, шанба куни Франция пойтахти мэри Анн Идальго Twitter’даги саҳифасида маълум қилди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
Унинг сўзларига қараганда, чиқиндиларни ташишга 74 та чиқинди ташувчи машина йўналтирилган ҳамда жамоат ва хусусий ташкилотларнинг чиқинди тозалаш бўйича барча имкониятлари сафарбар этилган.
Париж кўчаларини тозалаш бўйича фаол ишлар футбол бўйича Европа Чемпионатининг бошланганлиги муносабати билан ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)