Буюк Британия қироличаси Елизавета II юбилейи шарафига Лондонда уюштирилган тантанали саф тортишда гвардиячилардан бири ҳушидан кетиб йиқилди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Бунга юқори ҳарорат ва гвардиячиларнинг ўта иссиқ кийими сабаб бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
Маълумот учун, Буюк Британия 11—12 июнь кунлари аслида 21 апрелда дунёга келган қироличанинг расмий туғилган кунини нишонламоқда. Бу йил Елизавета II 90 ёшга тўлди.
https://youtu.be/LA748VU0SjQ
Изоҳ (0)