Германияда бир неча минг киши зарбали учувчисиз учар қурилмалардан фойдаланишга қарши норозилик акциясида қатнашди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Акция Германия ғарбида жойлашган Американинг Рамштайн ҳарбий базаси яқинида бўлиб ўтди, чунки аввалроқ АҚШ Яқин Шарқ, Марказий Осиё ва Африка ҳаво ҳудудидаги дронларини айнан ўша ерда туриб бошқариши ҳақида маълумот пайдо бўлганди.
Зарбали учувчисиз учар қурилмалар душманлари Киндсбах аҳоли пунктидан Ландсхут орқали Рамштайнгача чўзилган жонли занжир ҳосил қилди. Полиция маълумотларига кўра, акцияда 3,5 мингга яқин киши қатнашди.
Изоҳ (0)