АҚШнинг Теннеси штатидаги Коллеждейл шаҳри аэропортига қўниш чоғида бир моторли самолёт ҳалокатга учради. Унинг бортидаги тўрт кишидан икки нафари ҳалок бўлди, яна икки киши жароҳатланди, деб хабар беради «ТАСС».
AP маълумотларига кўра, ҳаво кемаси маҳаллий вақт билан 12:50 атрофида қулаган. Икки нафар жабрланувчи маҳаллий касалхонага етказилган, улардан бири ўта оғир ҳолатда эканлиги айтилмоқда.
Изоҳ (0)