Эрон Италия, Испания ва Греция компаниялари билан нефть етказиб бериш бўйича шартномалар имзолади. Бу ҳақда IRNA агентлиги Эрон миллий нефть компанияси (ЭМНК) вакилига таяниб хабар берди, деб ёзади «ТАСС».
Шартномалар Италиянинг «Сарас», Испаниянинг «Репсол» ва Грециянинг «Хелленик Петрелеум» компаниялари билан тузилган, бошқа чет эл компаниялари билан музокаралар давом этмоқда.
ЭМНК вакили қўшимча қилишича, Европа компаниялари билан тузилган шртномаларнинг тахминан 80 фоизи амалга ошиш босқичида турибди. У энг яқин вақтлар ичида Shell компанияси билан музокаралар муваффақиятли якун топишига умид билдирди.
Изоҳ (0)