Перу президентлигига номзод, собиқ президент Альберто Фухиморининг қизи Кейко Фухимори 5 июнь куни бўлиб ўтган сайловда мағлубиятга учраганини тан олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, сайловда Перунинг собиқ бош вазири Педро Кучински ғалаба қозонди.
«Иккинчи турдаги овоз бериш натижаларини билиб ва баҳсли бюллетенларнинг борлигини инобатга олиб, демократик принципларга мувофиқ, биз сайлов жараёнлари миллий офиси эълон қилган натижаларни тан олдик. Биз Перу халқини ҳурмат қилувчи сиёсий ҳаракат вакилларимиз. Биз масъулиятли, мамлакат келажаги ҳақида ўйлайдиган мухолифат бўламиз ва дастуримизга овоз берган 8,5 миллион перуликларнинг муносиб намояндалари бўламиз», — деди Фухимори матбуот анжуманида берган баёнотида.
Изоҳ (0)