ОАВлар рейтингларини тузадиган «Медиалогия» таҳлил компанияси сўнгги йил ичида нашрларда мем-иборалар неча марта тилга олинганини ҳисоблаб чиқди, деб ёзади TJournal.
Бунда Россия бош вазири Дмитрий Медведевнинг «Пул йўқ, аммо сиз сабр қилинг» — деган гапи етакчилик қилди.
Эслатиб ўтамиз, Қримда пенсионерлар билан учрашувда Дмитрий Медведев нима учун уларга пенсия индексация қилинмаётганини тушунтириб бераётиб, пул йўқлигини ва бироз сабр қилиш кераклигини айтган эди. Ижтимоий тармоқларда бош вазирнинг пенсионерлар билан мулоқот услуби кулгига олинди, турли ҳазилларга сабаб бўлди, шунингдек, бундай услубни бошқа соҳаларда ҳам қўллаш таклиф қилинди.
Маълумот учун, мем (ёки Интернет-мем) — Интернетда турли йўллар билан тарқалиб, ўз-ўзидан оммалашиб кетган, одатда ўткир ва истеҳзоли мазмунга эга, у ёки бу шаклдаги ахборот.
Изоҳ (0)