КХДР Жанубий Кореяни Сариқ денгизда ҳаво ва денгиз чегараларини бузишда айблади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Корея марказий телеграф агентлигига кўра, 7 июнь, сешанба куни Жанубий Корея учувчисиз қурилмалари Шимолий ажратувчи линия устида айланган ва уч бор КХДР ҳаво чегарасини бузган. Шу куннинг ўзида жанубликларнинг ҳарбий катери ва тўртта балиқчилик кемаси «жосуслик мақсадида» беш маротаба КХДР денгиз чегарасини бузган.
Агентликнинг билдиришича, бундай ҳаракатлар Сариқ денгизда июнь ойида ҳар куни қайд этилмоқда.
Пхеньян Сеулни Корея ярим оролида уруш келтириб чиқариш учун қасддан ҳаракат қилаётганликда гумон қилган ва бунга қарши кескин чоралар кўришга ваъда берган.
Изоҳ (0)