Афғонистон армиясининг мамлакат шарқида, Нангархар вилоятидаги махсус операцияси давомида дала қўмондони ва беш нафар жангари ўлдирилди. Жангарилар ИШИДни қўллаб-қувватловчи террорчи гуруҳга мансуб бўлган. Бу ҳақда Афғонистон мудофаа вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Вазирлик вилоятнинг Кот туманида бир неча кундан бери тозалаш тадбирларини ўтказмоқда. Олдинроқ мазкур ҳудудда 11 нафар жангари йўқ қилинган, 14 нафари яраланганди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)